ResearchPDF Available

МАШИНАСОЗЛИК ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ЖУРНАЛИ SCIENTIFIC AND TECHNICAL JOURNAL MACHINE BUILDING

Authors:

Abstract

The article describes the analysis of the results of the walnut cracking device experiment. The analysis of the experimental results was performed using the least squares method of mathematical modeling. Based on multivariate experiments, regression equations were developed and the optimal values of the device were determined.
№1(1) 2020 й.
МАШИНАСОЗЛИК ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ЖУРНАЛИ
SCIENTIFIC AND TECHNICAL JOURNAL MACHINE BUILDING
МАШИНАСОЗЛИК ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ЖУРНАЛИ
SCIENTIFIC AND TECHNICAL JOURNAL MACHINE BUILDING
№1(1) 2020 й.
SSN 2181-1539
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
АНДИЖОН МАШИНАСОЗЛИК ИНСТИТУТИ
МАШИНАСОЗЛИК
ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ЖУРНАЛИ
***
МИНИСТЕРСТВО ВЫСШЕГО И СРЕДНЕГО СПЕЦИАЛЬНОГО
ОБРАЗОВАНИЯ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
АНДИЖАНСКИЙ МАШИНОСТРОИТЕЛЬНЫЙ ИНСТИТУТ
НАУЧНО-ТЕХНИЧЕСКИЙ ЖУРНАЛ
МАШИНОСТРОЕНИЕ
***
MINISTRY OF HIGER AND SECONDARY SPECIALIZED EDUCATION
OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN
ANDIJAN MACHINE-BUILDING INSTITUTE
SCIENTIFIC AND TECHNICAL JOURNAL
MACHINE BUILDING
―Машинасозлик‖ илмий-техника журнали Ўзбекистон Республикаси Ахборот ва оммавий коммуникациялар
агентлигининг 2020 йил 28 февралдаги 04-53-рақамли гувоҳномасига биноан чоп этилади.
№1(1) 2020 й.
МАШИНАСОЗЛИК ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ЖУРНАЛИ
SCIENTIFIC AND TECHNICAL JOURNAL MACHINE BUILDING
МАШИНАСОЗЛИК
ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ЖУРНАЛИ
Бош муҳаррир:
У.М.Турдиалиев – техника фанлари доктори, к.и.х.
Масъул муҳаррир:
У.А.Мадраҳимов – иқтисодиѐт фанлари доктори, доцент
Т А Ҳ Р И Р Ҳ А Й Ъ А Т И
Негматов Сойибжон Содиқович – техника фанлари доктори, профессор ЎзРФА академиги (ТДТУ);
Абралов Махмуд Абралович – техника фанлари доктори, профессор (ТДТУ);
Дуняшин Николай Сергеевич – техника фанлари доктори, профессор (ТДТУ);
Норхуджаев Файзулла Рамазанович – техника фанлари доктори, профессор (ТДТУ);
Пирматов Нурали Бердиярович техника фанлари доктори, профессор (ТАТУ);
Сиддиков Илҳом Хамидович – техника фанлари доктори, профессор (ТАТУ);
Файзиматов Шуҳрат Нуманович – техника фанлари доктори, профессор (ФарПИ);
Хакимов Ортиқали Шарипович техника фанлари доктори, профессор (Стандартлаштириш,
сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти);
Хашимова Наима Абитовна – иқтисодиѐт фанлари доктори, профессор (ТДТУ);
Худойбердиев Толибжон Солиевич - техника фанлари доктори, профессор (ТДАУ Андижон филиали,
АндМИ);
Хўжаев Исматилло Қўшиевич – техника фанлари доктори, профессор (Механика институти);
Ипатов Олег Сергеевич – профессор (Санкт-Петербург политехника университети, Россия);
Наумкин Николай Иванович - п.ф.д., т.ф.н., проф. (Мордов миллий тадқиқот давлат университети, Россия);
Рахимов Неъматжон - техника фанлари доктори, профессор (Уфа нефть ва газ университети, Россия);
Shen Zhili профессор (Шимолий Хитой технологиялар университети, Хитой);
Hu Fuwen профессор (Шимолий Хитой технологиялар университети, Хитой);
Won Cholyeon профессор (Жанубий Корея Миллий тадқиқотлар фонди, Жанубий Корея);
Celio Pina профессор (Сетубал политехника университети, Португалия);
Ricardo Baptista профессор (Сетубал политехника университети, Португалия);
Rui Vilela профессор (Сетубал политехника университети, Португалия);
Абдуллаев Улуғбек – тарих фанлари доктори, профессор (АндМИ);
Джумабоев Алижон Бокишевич - техника фанлари доктори, профессор (АндМИ);
Мўминов Нажмиддин Шамсидинович – техника фанлари доктори, профессор (ТАҚИ, АндМИ);
Муфтайдинов Қиѐмиддин – иқтисодиѐт фанлари доктори, профессор (АндМИ);
Олимов Лутфиддин Омонович – физика-математика фанлари доктори, профессор (АндМИ);
Сотволдиев Абдулазиз Абдумўминович – иқтисодиѐт фанлари доктори, профессор (АндМИ);
Муҳаррирлар гуруҳи:
Қ.Эрматов техника фанлари номзоди, доцент; А.Эрматов иқтисодиѐт фанлари номзоди, доцент;
Х.Акбаров техника фанлари номзоди, доцент; Қ.Халмерзаев техника фанлари номзоди, доцент;
Р.Рахимов – иқтисодиѐт фанлари номзоди, доцент
Техник муҳаррир:
М.Саттаров – АндМИ нашриѐт бўлими
Таҳририят манзили:
Андижон шаҳар, Бобур шох кўча, 56-уй. Тел:74-223-47-18.
Ушбу журналда чоп этилган материаллар таҳририятнинг ѐзма рухсатисиз тўлиқ ѐки қисман чоп
этилиши мумкин эмас. Таҳририятнинг фикри муаллифлар фикри билан ҳар доим мос тушмаслиги мумкин.
Журналда ѐзилган материалларнинг ҳаққонийлиги учун мақоланинг муаллифлари масъулдирлар.
МАШИНАСОЗЛИК ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ЖУРНАЛИ
SCIENTIFIC AND TECHNICAL JOURNAL MACHINE BUILDING
№1(1) 2020 й.
Протекание кожных заболеваний и специфика этих болезней обосновывает фактор
выбора одежды БКЗ. Наибольшее количество больных 21% как важный фактор отдают
предпочтение фактору удобства в одевании и снятии, 18% отдают предпочтение качеству
материала, 17% больных предпочитают сроки службы, 16% стоимость одежды, 15%
соответствию антропометрическим данным и 13% больных соответственно отдают
предпочтения соответствию направлению моды.
Для комфортности одежды и оптимального выздоровления больных немаловажное
значение имеет свойства и волокнистый состав материала.
Результаты опроса больных по предпочитаемому материалу по волокнистому
составу показало, что 38% респондентов предпочитают натуральные волокнистые ткани,
22% больных отдают предпочтение тканям со смешанными волокнами, 40% опрошенных
отдали предпочтение как искусственным, так и синтетическим волокнистым тканям.
Больничная одежда должна иметь конструктивные элементы, обеспечивающие
нормальное функционирования организма благодаря микроклимату под одежного
пространства.
Вышеуказанные критерии соответственно обусловлены комплектами, покроем
рукавов, членениями, используемыми швами, а также степенью облегания одежды.
Выбор цветовой гаммы и колорита тканей был связан с конкретным видом
ассортимента и комплекта, возрастной группой и видом кожных болезней. Поэтому
цветовая гамма для новых изделий БКЗ может включать всю палитру, главным
требованием остается соответствие цвета вкусам респондентов и общему
композиционному решению.
Выводы: Таким образом, в результате маркетинговых исследований установлено
следующее:
-получена информация по формированию требований предъявляемых к
госпитальной одежде по степени значимости;
-сформированы потребительские предпочтения на свойства и волокнистый состав
материала для одежды БКЗ;
-определенно, что наиболее приемлемой степенью облегания одежды являются
полуприлегающее и свободное облегание одежды.
Литература:
1. Д. Абдукаримова ―Разработка технологии формировании рационального
ассортимента женской одежды‖. Автореферат Ташкент
2. Д.И. Арипджанова ―Разработка технологии прозводства женской одежды из нового
ассортимента шелковых тканей‖. Автореферат Ташкент
3. У.Т. Абдуллаев ―Муракаб тўқималар асосидаги янги таркибли матолар ишлаб
чиқариш технологиясини тадқиқоти‖. Автореферат Ташкент
№1(1) 2020 й.
МАШИНАСОЗЛИК ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ЖУРНАЛИ
SCIENTIFIC AND TECHNICAL JOURNAL MACHINE BUILDING
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини механизациялаш
технологияси. Транспорт тизимлари
Докторант Мирзаев Отабек, асс. Абдуллаев Шавкатбек,
Андижон машинасозлик институти
mirzaev_90@bk.ru
КЎП ЙИЛЛИК БЕГОНА ЎТЛАРНИ ТУПРОҚДАН ТОЗАЛАШ УСУЛЛАРИ
ТАҲЛИЛИ
АНАЛИЗ МЕТОДОВ УДАЛЕНИЯ МНОГОЛЕТНИХ СОРНЯКОВ ИЗ ПОЧВЫ
ANALYSIS OF METHODS FOR REMOVING PERENNIAL WEEDS FROM THE SOIL
АННОТАЦИЯ
Мақолада бегона ўтлар ҳақида тушунча, уларнинг турлари ва йўқотиш усуллари
келтирилган. Бегона ўтлар маданий экинларга зиѐн келтиради. Экинларга касаллик
тушушида ва ҳосил даромади паст бўлишида бегона ўтлар асосий ўринда туради.
Шунинг учун бегона ўтларга қарши доимо кураш олиб борилади. Кўп йиллик илдиз пояли
бегона ўтларни йўқотиш қийин ҳисобланади. Бегона ўтларни йўқотишнинг агротехник ва
кимѐвий усуллари мавжуд. Кўп йиллик илдиз пояли бегона ўтларни тупроқдан тозалаш
учун янги туркумдаги машина ишлаб чиқиш муҳим ҳисобланади. Бу машина ҳайдалган
ердаги тупроқ остидан кўп йиллик бегона ўтларни териб тупроқни тозалайди.
АННОТАЦИЯ
В статье представлены понятие сорняков, их виды и методы уничтожения.
Сорняки повреждают посевы. Сорняки играют ключевую роль в урожайности и низкой
урожайности. Поэтому борьба с сорняками проводится всегда. Многолетние корневые
сорняки трудно искоренить. Существуют агротехнические и химические методы борьбы
с сорняками. Важно разработать новую серию машин для удаления многолетних подвоя
сорняков из почвы. Эта машина очищает почву, собирая многолетние сорняки из-под
вспаханной земли. ANNOTATION
The article introduces the concept of weeds, their types and methods of destruction. Weeds
damage crops. Weeds play a key role in crop yields and low yields. Therefore, weed control is
always carried out. Perennial rootstock weeds are difficult to eradicate. There are agrotechnical
and chemical methods of weed control. It is important to develop a new series of machines to
remove perennial rootstock weeds from the soil. This machine cleans the soil by collecting
perennial weeds from under the plowed ground.
Калит сўзлар: Бегона ўт, экин, агротехник, ғумай, ажриқ, машина, кимѐвий усул,
ҳайдалган ер, илдиз поя.
Ключевые слова: сорняк, урожай, агротехника, гумус, гумай, ажрик, машина,
химический метод, пахота, подвоя сорняк.
Keywords: weed, crop, agrotechnical, humus, gumay, ajriq, machine, chemical method,
plowed land, rootstock weed.
Экинлар орасида ѐввойи ҳолда ўсадиган ва уларнинг ривожланишига халақит
берадиган ўсимликларга бегона ўтлар дейилади. Бегона ўтлар далаларда, ўтлоқларда, боғ
МАШИНАСОЗЛИК ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ЖУРНАЛИ
SCIENTIFIC AND TECHNICAL JOURNAL MACHINE BUILDING
№1(1) 2020 й.
ва токзорларда, уват ва йўл ѐқаларида, ариқ, зовур бўйларида ва бошқа жойларда учрайди
[1]. Экинлар ўсадиган далалардаги бегона ўтлар тупроқдаги сув ва озиқ моддаларни
сўриб олади. Бегона ўтлар тез ва қалин ўсиб, асосий экинни сиқиб қўяди. Натижада
тупроқ юзасидаги иссиқлик 2- гача пасаяди. Ёруғлик етишмаслигидан фотосинтез
жараѐни секинлашади, қуруқ моддалар етарлича ҳосил бўлмайди, ўсимлик нимжон, нозик
бўлиб ўсади ва ҳосилдорлик камаяди.
Бегона ўтлар маданий ўсимликларга қараганда тупроқнинг ҳайдалма қатламидаги
озиқ моддаларни тезроқ ва кўпроқ ўзлаштиради. Масалан, латтатикан ғалла экинларига
нисбатан азотни 1,5 марта, калийни икки марта тез ва кўп ўзлаштиради. Ёки олабўта
буғдой, арпа ва маккажўхори экинига нисбатан 2-3 марта кўп сув ичади. Бегона ўтлардан,
айниқса, шўра, мачин, ғумай, ѐввойи гултожихўроз кабилар ғалла экинлари орасидан олиб
ташланмаса, ғалла пишгунга қадар қуриб, ѐғоч каби қаттиқ бўлиб, дон ўриш
комбайнларининг ишига халақит беради, дон ўриш қисмларига ўралашади, уни
синдиради, қуриган бегона ўтларинг барг, поя, уруғлари пахта ва дон сифатини бузади.
Иш унуми пасаяди. Бегона ўтлар сув йўлларини тўсиб қўяди, илдизи кучли бегона ўтлар
ерни кузда ҳайдаш даврида омочларга шикаст етказади [2].
Кетмон чопиғи ўтказишда ғўза кўчатлари ҳам чопилиб кетади. Кучли ўт босган
ерларда ғўза кўчатлари 25-30% га камайиб кетиш ҳоллари бўлганлиги кузатилган. Бегона
ўтлар экинларнинг зараркунанда ва касалликларини тарқатувчи манба ҳамдир. Чунки
ўргумчаккана, ўсимлик бити, кўк қурт, кўсак қурти, карадрина каби зарарли ҳашаротлар
аввал бегона ўтларда пайдо бўлиб, сўнгра ғўзани зарарлашга ўтади.
Турли касалликларнинг замбуруғ, бактерия, вируслари бегона ўтлар ва тупроқ
орасида қишлаб кўпаяди. Масалан, карадрина баҳорда қўйпечакда ривожланади, кейин
ғўзани зарарлайди. Бўзтикан, сутлама, печак ва янтоқда ўргумчаккана, печакда шира,
бўзтикан ва печакда беда тунлами, уруғҳўр, карадрина ривожланади, сўнг улар маданий
ўсимликларни зарарлайди. Ғўзанинг энг хавфли касалликларидан бири бўлган вилт
замбуруғи тупроқда, бегона ўтларнинг пояси, барги, илдизида бўлиб, касаллик тарқатиш
макони ҳисобланади.
Ўзбекистонда бегона ўтларнинг 450 га яқин тури тарқалган. Булардан 100-150 тури
энг кўп тарқалган бўлиб, экинларга катта зарар етказади. Бегона ўтларга қарши кураш
муваффақиятли чиқиши учун уларнинг яшашини, тузилишини, кўпайишини, қандай
экинлар орасида, қайси вақтда пайдо бўлишини яхши билиш керак. Бегона ўтлар
яшовчанлиги, озиқланиши ва кўпайишига қараб, қуйидаги биологик гуруҳларга бўлинади
[3]: 1. Бир йиллик: кузги, баҳорги.
2. Кўп йиллик: ўқ илдизли, илдиз пояли.
3. Паразит бегона ўтлар: поя паразитлар (печаклар)га, илдиз паразитлар (шумғия)га
бўлинади.
Бир йиллик бегона ўтлар. Бундай бегона ўтларнинг илдиз тизими унчалик чуқурга
кетмайди, ўқ илдизлари ѐки попук илдизлари бўлиб ер устки қисми ўтсимондир.
Кўкламда кўкариб чиқиб, шу йилнинг ѐзида уруғ беради. Эрта қуриб қолади. Кўпроқ бир
вақтда уруғлаб, уруғи кўп бўлади. Шунинг учун ҳам, тез тўкилади ва шамол, сув, ҳайвон,
транспортлар ѐрдамида кенг тарқалади. Тез ўсиш ҳисобига экинни ўт босиб кетади, ерни
кучсизлантиради. Айниқса, бир йиллик бегона ўтлардан курмак, итқўноқ, шамак, олабўта,
ѐввойи гултожихўроз, қўйтикан, итузум, семизўт, темиртикан, мингдевона, бангидевона,
шўра, ачамбити сутлама, бўтакўз, оқсалма, мушукқуйруқ, ѐввойи сабзи ва бошқалар сувли
ерларда, экин ораларида кўплаб учрайди.
№1(1) 2020 й.
МАШИНАСОЗЛИК ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ЖУРНАЛИ
SCIENTIFIC AND TECHNICAL JOURNAL MACHINE BUILDING
Илдизпояли бегона ўтлардан ғумай, бешбармоқ, ажриқ, буғдойиқ, қизилқиѐқ, қиѐқ,
қамиш, саломалайкумлар кўпроқ учраб, илдиз пояси ер остида жойлашади. Илдиз
поясининг бўғимларидан қўшимча илдизлар ўсиб чиқади. Илдизпоя бўлаги, парчаси ерга
тушиб қолганида ҳам ундан янги ўсимлик ўсиб чиқа беради, шунинг учун йўқотиш анча
қийин.
Ғумай ғалласимонлар оиласига киради, илдизпояли ўт. Пояси 1,5 метргача ўсади.
Остки қисмидан шохлайди. Барглари кенг, силлиқ, ўзак томири бўртиб туради, баргининг
четлари ғадир-будир. Поясининг учида рўваги бўлади.
Рўваги йирик бошоқчалардан иборат бўлади. Ҳар бир рўвакда 500 дан 800 донагача
ялтироқ, очқўнғир ѐки сарғиш тусли уруғлари бўлади. Улардан чиққан ѐш ўсимлик икки-
уч ойда вояга етган ғумайга айланади. Илдизпояси бўғим-бўғимли, ернинг 1,5 метр
чуқуригача ўсади, йўғон, оқ рангли бўлади. Ғумай илдизпояси тупроқнинг 35-40 см лик
қатламида анча кўп бўлади. Бир бўғимдан иборат бўлган кичкина парчасидан янги ғумай
ўсимлиги ўсиб чиқади.
Саломалайкум пояси 30 см гача ўсади. Силлиқ, уч қиррали ўсимликдир. Барги
узун, силлиқ, ўзак томири йўғон бўлади. Поя учига шохчали тўпгул ўрнашиб, тўпгулда 5-
10 та қўнғир бошоқча бўлади. Илдизпоясида туганаклар пайдо бўлиб, туганакларнинг
йўғонлиги 1-2 см, бўйи 2-5 см га етади. Ушбу туганаги қаерга тушса ҳам, бутун ѐз бўйи
тез ўсадиган поялар чиқади. Ер устидаги поя, барги ўтоқ, чопиқ ва култивацияда йўқ
қилинади, бироқ ер остига анча чуқур ўсиб кетган майда илдизчали туганаклари
йўқолмайди ва янгидан-янги поялар ўсиб чиқа беради. Шунинг учун ҳам, бу ўсимлиик
карантин ўсимлиги дейилади. Йўқ қилиш учун бутун мавсум давомида ерни ишлаб туриш
лозим.
Бегона ўтларга қарши кураш.
Агротехник кураш чораларига экинларни алмашлаб экиш билан бегона ўтларни
йўқотиш тадбирлари киради [4].
Бегона ўтларнинг биологик хусусиятларига қараб ерни тўғри ишлаш.
Чуқур кузги шудгорда ер устига тўкилган бегона ўтларнинг уруғлари ернинг пастки
қатламига қўшилиб, чириб кетади. Илдиз пояли бегона ўтлар тарқалган майдонларда ерни
омочнинг ағдаргичини олиб қўйиб 20-22 см чуқурликда ҳайдалади ва кўндалангига,
узунасига борона қилинганда бегона ўтларнинг поялари ер бетига чиқиб қолади, улар
териб олинади. Шу йўл билан йўқотилади. Қиш фаслида тупроқ шўрини ювишда ҳам
кўплаб бегона ўтларнинг уриғлари йўқотилади. Сув бостирилган ерларда қўйпечак,
семизўт, итузум каби бегона ўтлар йўқ бўлиб кетади. Эрта баҳорда ерга яхоб суви бериш
билан бегона ўтларнинг уруғлари «алдаб» ундириб олинади ва тупроқ етилиши билан
ишлов берилиб, униб чиққан бегона ўтлар йўқотилади. Экин экиш олдидан кузда
пушталари олиб қўйилган майдонларда енгил ших молали борона қилинганда ҳам бегона
ўтлар йўқотилади. Экин ораларида пайдо бўлган бегона ўтлар эса, экин қатор ораларида
култивация ўтказиш билан, чопиқ ўтказиш ва кўчат ораларидаги бегона ўтлар сувдан
кейин илдизи билан юлиб олиниб йўқотиб борилади. Тасодифан қолиб кетган ҳар бир
бегона ўтдан кўплаб уруғ тарқалиши, маданий экинларга ҳар томонлама зарар келтириши
мумкин. Бегона ўтларга қарши курашда биологик усул ҳам бор, яьни ўсимликхўр
балиқлар, ҳашаротлар, моллускалар, касаллик тарқатувчи замбуруғлар бегона ўтларни,
урағларини еб, тозалаб туради, далалардаги сув оқимини яхшилайди, бегона ўтларнинг
кўпайишининг олди олинади.
Кимѐвий кураш чораси. Бегона ўтларга қарши курашда гербицидлардан
фойдаланилади. «Гербицид» лотинча сўз бўлиб, гербум - ўт, сидо-қарши деган маънони
билидиради. Бегона ўтларни гербицидлар билан йўқотишни турли йўллари бўлади.
Гербицид бегона ўтларга сепилади ѐки тупроққа солинади. Уни тупроққа экиш олдидан,
экиш билан бир вақтда ѐки экишдан кейин сепиш мумкин.
МАШИНАСОЗЛИК ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ЖУРНАЛИ
SCIENTIFIC AND TECHNICAL JOURNAL MACHINE BUILDING
№1(1) 2020 й.
Ёппасига таъсир этувчи гербицидлар ҳудуддаги барча бегона ўтларга қарши
ишлатилади. Улар карболениум, пентахлор фенопнинг минерал мойли эмулсияси, дизел
ѐқилғиси, нитрофен, техник далапон, смазин, атрозин, керосин, дихлоретан, калсий
сианамид, фенуран кабилардир.
Бундай гербицидлар дала уватлари ва қирғоқларига, ариқ, зовур, каналларда
ўсадиган бегона ўтларни йўқотиш учун ишлатилади.
Танлаб таъсир этувчи гербицидлар маданий ўсимликларга таъсир этмайди. 2,4
дихлор феноксисирка кислота, ИФК, ДХИ каби гербицидлар ғалла орасидаги бегона
ўтларга қарши сепилади. Бедани ўриб олиб, анғизига дори пуркаш билан зарпечаклар йўқ
қилинади. Баъзида бедапоядаги бегона ўтларга қарши аммиак селитранинг ѐки темир
купоросининг 10, 12 ва л 5 %ли эритмаси ишлатилади. Шолипоялардаги бир йиллик
бегона ўтларга қарши агропур Ф-36 (гектарига 9/1 ҳисобида), ғўза, пиѐз, лавлаги экинлари
орасидаги бир ва кўп йиллик бегона ўтларга қарши сентурион 25,4 % (бир йилликка 0,2-
0,4/1 га, кўп йилликка 0,7- 1,0 %) ишлатилади. Юқори самарали ҳисобланган хуссар 5%
гербициди ғалла экинлари орасида ўсадиган бир йиллик ва кўп йиллик бегона ўтлар
мачин, Фюзилад супер универсал гербицид ҳисобланиб, илдизпояли бегона ўтларга
қирон келтиради. Кўплаб экинлар орасидаги бир йиллик ва кўп йиллик бошоқли бегона
ўтларга гектарига 1-6 литргача сарфланади. Қалин ўт босган шароитда ушбу гербицидлар
қайта сепилади.
Ғўза экини орасидаги бегона ўтларга қарши которон, прометрин, трефлан, далапон
каби гербицидлар ишлатилади. Далани экишга қадар ѐппасига трефлан дорисини пуркаш
билан ишланади ва кетма-кет борона қилиниб, дори тупроққа аралаштирилади. Гектарига
4-6 кг дори 400 литр сувда эритиб олиниб, пуркалади.
Бегона ўтларга қарши прометрин қўлланилиб, унинг таркибида 50% соф модда
сақловчи намланадиган кукун ҳолатида берилади. Прометрин билан дала ѐппасига
дориланади ѐки чигит экиш билан бир вақтда ишлатилади. Дорининг тупроққа таъсир
кўрсатиш даври 3 ойгача давом этади.
Гектарига 2-2,5 кг дорининг 150-200 сувдаги эритмаси қатор ораларига сепилади.
Ёппасига дорилашда дори ва эритма 2 баробарга оширилади. Гербицидлар билан
ишлаганда эҳтиѐт чораларини кўриш керак. Улар билан ишлайдиганларга тегишли
тушунтириш, ўргатиш ишларини олиб бориш керак. Иш жойида дори-дармон бўлиши,
алоҳида кийимлар билан ишлашни ташкил этиш керак. Ишчи аралашма тайѐрлашда
ишлатиладиган сув ташиб келитирилиши, оқин сувларни зарарламаслиги керак. Ходимлар
иш пайтида чекмасликлари, овқатланмасликлари лозим. Ишдан сўнг, овқатланиш олдидан
қўл, юзларини яхшилаб совун билан ювишлари зарур. Иш тугагач, эритма тайѐрланган ер
чопиб ташланади, ортиб қолган эритма ва дорилар далада қолдирилмайди [5].
Маълум бўлдики, ҳозирги кунда қўлланилаѐтган кимѐвий ва агротехник усуллар
тупроқ остидаги ғумай, ажриқ, қамиш каби кўп йиллик бегона ўтларнинг илдиз пояларини
йўқотишда яхши натижа бермаяпти. Шунинг учун уларни йўқотиш учун янги туркумдаги
қишлоқ хўжалиги машинасини яратиш вазифаси талаб этилмоқда.
1 расмда кўп йиллик илдизпояли бегона ўтлар ва чиримайдиган чиқиндиларни
тупроқ остидан териб олувчи машина технологик схемаси кўрсатилган. Машина қазиш
пичоғи 1 машина рамасига 5 махкамлаш детали 2 ѐрдамида мустахкам бириктирилган.
Шарнир 3 билан машина трактор валига уланади ва у ердан механик харакат олади.
Қўғалувчан айланма ҳаракат қилувчи бирикма 4 шарнирга 3 бириктирилган ўқни рамага
бирлаштиради. Ишчи қисмни ҳаракатга келтириб туриш учун тасмали узатма 6
ўрнатилган, машина ишчи қисми икки чекаларида тўсиқлар 7 бўлиб, бегона ўтларни ѐн
томонлардан тушиб кетиши олди олинади. Тасмали узатмани таранглигини таъминлаб
№1(1) 2020 й.
МАШИНАСОЗЛИК ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ЖУРНАЛИ
SCIENTIFIC AND TECHNICAL JOURNAL MACHINE BUILDING
туриш учун ролик 8 қўйилган. Тупроқдан ажраган бегона ўт ва чиқиндилар бункерга 9
келиб тушади. Машина орқа қисмига бир жуфт ғидирак 10 ўрнатилган.
1 - расм. Кўп йиллик илдизпояли бегона ўтларни тупроқдан териб олувчи машина
технологик схемаси.
Хулоса. Бегона ўтлар ўсимликларга кўплаб зарарлар олиб келади. Бир йиллик бегона
ўтларни йўқ қилиш нисбатан осон бўлиб, уларни агротехник ѐки кимѐвий усуллар
ѐрдамида йўқотиш мумкин. Кўп йиллик илдиз пояли бегона ўтларга қарши курашишда
мавжуд усуллардан фойдаланиш яхши самара бермаяпти. Шу мақсадда бу усуллардан воз
кечиб янги туркумдаги машина технологик схемаси яратилди. Ушбу машина экинларга
зиѐн берувчи ўтлар билан бирга чиримайдиган чиқиндиларни ҳам тупроқдан териб олади
ва тупроқ унумдорлигини бир неча баробарга оширади. Машина конструкциясига
асосланиб машина тажриба намунаси ишлаб чиқарилади, синалади ва жорий этилади.
Адабиѐтлар
1. Абдурасулов Ғ. Тармоқлар технологияси. –Т.: Иқтисод-нашриѐт, 2007.-242 б. (28-
32 бетлар)
2. "Control methods". Department of Agriculture and Food, Government of Western
Australia. Retrieved 11 December 2015.
3. Richard Smith, W. Thomas Lanini, Mark Gaskell, Jeff Mitchell, Steven T. Koike, and
Calvin Fouche (2000). "Weed Management for Organic Crops"
4. Ashford DL, DW Reeves, MG Patterson, GR Wehtje, MS Goodman-Miller (2000)
Roller vs. herbicides: an alternative kill method for cover crops. Pages 6469 PK Bollich, ed. In
Proceedings of the 23rd Annual Southern Conservation Tillage Conference for Sustainable
Agriculture. Monroe, Louisiana
5. Dumych V., Salo Ya. Analysis of structures of technical means for combine harvesting
of potatoes, Engineering and technology AIC, 2013, vol. 41, no. 2, pp.19-22, Doslidnytske /
Ukraine.
№1(1) 2020 й.
МАШИНАСОЗЛИК ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ЖУРНАЛИ
SCIENTIFIC AND TECHNICAL JOURNAL MACHINE BUILDING
МУНДАРИЖА
3
8
15
22
32
37
43
47
52
57
62
67
73
79
МАШИНАСОЗЛИК ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ЖУРНАЛИ
SCIENTIFIC AND TECHNICAL JOURNAL MACHINE BUILDING
№1(1) 2020 й.
86
89
94
100
109
114
118
125
132
137
141
146
151
157
№1(1) 2020 й.
МАШИНАСОЗЛИК ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ЖУРНАЛИ
SCIENTIFIC AND TECHNICAL JOURNAL MACHINE BUILDING
162
167
171
177
184
189
196
202
206
216
ResearchGate has not been able to resolve any citations for this publication.
Control methods". Department of Agriculture and Food, Government of Western Australia
  • Ғ Абдурасулов
  • Тармоқлар Технологияси. -Т
Абдурасулов Ғ. Тармоқлар технологияси. -Т.: Иқтисод-нашриѐт, 2007.-242 б. (28-32 бетлар) 2. "Control methods". Department of Agriculture and Food, Government of Western Australia. Retrieved 11 December 2015.